Япония Хитой ва КХДРга қарши мингдан ортиқ ракеталар жойлаштирмоқчи

Япония қарийб минг километр масофага учадиган 1000 дан ортиқ қанотли ракеталарни жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда «The Japan News» хабар берди.

Фото: «Global Times»

Маълум қилинишича, кўп сонли баллистик ракеталар жойлаштирган Хитой билан фарқни бартараф этиш учун Япония шундай қарор қабул қилган. Ракеталар Кюсю ва Тайвангача чўзилган Рюкю ороллари занжирида жойлаштирилади. Улар Шимолий Корея ва Хитойнинг қирғоқбўйи ҳудудларига етиб бориб, қуруқликдаги нишонларга зарба беролади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Хитой Япония ҳудудига етиб бора оладиган 1900 га яқин баллистик ракета ва 300 га яқин қанотли ракетага эга, Шимолий Корея Япония ҳудудига бориши мумкин бўлган «бир неча юз» баллистик ракеталарни жойлаштирган. Шу билан бирга, иккала давлат ҳам гипертовушли қуролларни ишлаб чиқмоқда.

Аввалроқ Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичганди. Шунингдек, Япония Россияни Курил оролларида ҳарбий машғулотлар ўтказмасликка чақирганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади