Бош прокуратура Фарғонада икки кунлик чақалоқ вафот этгани юзасидан маълумот берди

Бош прокуратура Фарғона вилояти Бешариқ туманида икки кунчлик чақалоқ вафот этгани айтилган хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхонасида 5 август куни туғилган ўғил жинсли чақалоқ «икки томонлама зотилжам, ҳомила инфекцияси, туғма юрак нуқсони, нафас етишмовчилиги 2-3 даражаси» ташхиси билан 7 август куни вафот этган.

Ҳозирда Бешариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Республикамизда содир бўлган ҳар бир чақалоқлар ўлими прокуратура органларида рўйхатга олиниб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, қонуний қарорлар қабул қилиниб келинмоқда», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Қашқадарёдаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этгани, Нукусда шифокорлар вазифасини етарлича бажармагани сабаб чақалоқ ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди