Буюк Британияда энергияни тежаганларга пул берилади

Британия ягона энергетика тизими оператори «National Grid» компанияси мижозларни совуқ мавсумда электр энергияси истеъмолини камайтиришга жалб қилмоқчи. Бу ҳақда «Daily Express» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Компания сентябрь ойидан бери тежалган ҳар бир киловатт-соат учун 6 фунт (етти доллар)гача пул билан мукофатлашни режалаштирган. Мукофот пули электр энергияси истеъмолини камайтирган, кир ювиш машинаси ва бошқа электр жиҳозлардан фойдаланмаган оилаларга берилади.

Шунингдек, энергия тизимига юқори юкланишдан қочиш режалаштирилмоқда, бунинг натижасида энергия инқирози фонида электр узилишлари бўлиши мумкин.

«Биз мижозларга бу қишда фойдаланиш мумкин бўлган янги хизматни ишлаб чиқмоқдамиз», — деган «National Grid» вакили.

Эслатиб ўтамиз, энергия инқирози фонидан турли давлатларда чекловлар жорий қилинган. Британиянинг ўзида ҳам аҳолидан камроқ гўшт ейиш, суғориш учун шланглардан фойдаланмаслик, дўконларда 5 тадан ёки 3 та блокда сув сотиб олмаслик сўралган.

Германияда эса вазир аҳолига душ ўрнига «мочалка»дан фойдаланишни таклиф қилган, Аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди