17:49 | 23.08.22 73

Германия Украинага қурол етказиб беришни рад этди

Мамлакат Мудофаа вазирлиги қарорга изоҳ берди

Германия Мудофаа вазирлиги Бундестаг депутатларининг Украинага кўпроқ қурол-яроғ етказиб бериш таклифини рад этди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Мамлакат Мудофаа вазирлиги Россия президенти Владимир Путин таҳдиди сабабли Германия бундай таваккал қила олмаслигини таъкидлаган.

«Ҳақиқатан ҳам, биз Путин NATO’нинг мудофаа тайёргарлигидаги ҳар қандай заифлик ва ҳатто вақтинчалик бўшлиқдан фойдаланишига тайёр бўлишимиз керак», — деган вазирлик расмийси.

Сиёсатчи Германия альянсдаги ҳамкорларига NATO шартномасининг 5-моддасида назарда тутилган «мажбуриятлар доирасида кўмак» бериши кераклигини эслатган.

«Совуқ уруш даврида иттифоқчиларимиз турли уруш театрларидаги вазият туфайли жамоавий мудофаани камайтирганини тушунмаган бўлардик. Бироқ дунёда шундай бўлди», — деган Мудофаа вазирлиги расмийси.

Аввалроқ Германия дунё давлатларини ядровий қуролсизланишга чақирганди. Шунингдек, Зеленский Германия канцлерига ультиматум қўйганди.