Нукусдаги мактабларга компьютер жамланмалари ва ўқувчиларга формалар топширилди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 23 август куни умумтаълим мактабларига компьютер жамланмаси, мактаб ўқувчилари учун махсус формалар ва шаҳар маҳаллаларидаги ёшлар етакчиларига ноутбуклар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

Маросимга халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Аблаяров, Қорақалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари А.Данияров, Нукус шаҳри ҳокими У.Панаев ва шаҳар сектор раҳбарлари қатнашди.

Маросимга ҳомийлик қилувчи «International Beverages Tashkent PepsiCo» компаниясининг Ўзбекистондаги ботлерининг маркетинг департаменти директори Олександр Редковес томонидан жами 745 компьютер жамланмаси олиб келинди. Шундан Нукус шаҳар умумтаълим мактабларига 530 дона компьютер ва 151 дона ноутбукни жамланмаси Қорақалпоғистон халқ таълими вазири А.Наримбетовга тантанали топширди.

Шу билан бирга, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Аблаяров томонидан шаҳар умумтаълим мактабларига келтирилган 4 минг дона мактаб формасини шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи П.Ақназаровга топширди.

Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Аблаяров ва Нукус шаҳар 1-сектор раҳбари У.Панаев, 2-сектор раҳбари М.Тлеумуратов, 3-сектор раҳбари З.Заитов, 4-сектор раҳбари С.Уснатдиновлар томонидан ўз сектор ҳудудида фаолият юритувчи маҳалла фуқаро йиғинларининг ёшлар етакчиларига жами 64 та ноутбук жамланмаси топширилди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди