Нукусдаги воқеалар сабаб қўлга олингаларнинг тергови қандай кетаётгани ўрганилди

Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув комиссияси тузилгани тўғрисида хабар берилганди. 22 август куни Комиссия аъзолари штабга келган фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан бошлаган. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати

Қайд этилишича, қабул давомида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумонланиб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари 10 га яқин мурожаат қолдирган.

Фуқаролар Комиссия фаолиятидан @commissionuz Telegram канали орқали мунтазам хабардор бўлиб туришаётгани ва хабарларни қорақалпоқ тилида ҳам бериб борилаётганидан мамнун экани билдирган.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишига жалб қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокатлар билан учрашув бўлиб ўтган. Адвокатлар билан учрашувларда асосий эътибор, уларга мижозлари билан кўришишга қаршиликлар бор йўқлиги, шунингдек, адвокатнинг ҳимоясида бўлган шахснинг ҳозирги ҳолатига қаратилган.

Ўзаро мулоқотда адвокатлар томонидан мижозининг жиноят ишига боғлиқ ҳолатлар, тергов жараёнларининг бориши ва бошқа ҳолатлар бўйича ахборотлар баён этилган.

Комиссия аъзоларининг прокуратура органлари масъул ходимлари билан бўлган учрашувда Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларига оид маълумотлар олинган. Хусусан, тергов ҳаракатларининг қонунчиликка мувофиқ олиб борилаётгани, ушлаб турилган шахсларнинг аҳволи, адвокатлар билан таъминлангани ва тергов жараёнида ҳимоячининг доимий иштироки ва уларга яратилган шароитларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу куннинг ўзида ёшлар билан учрашув ўтказилиб, унда 30 нафарга яқин йигит-қизлардан аноним сўров олинган.

Эслатиб зтамиз, омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлаганди. Комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилган.

Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Қонунчилик палатаси ва Сенат Президентнинг Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолатни тугатиш бўйича фармонини тасдиқлаган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди