«Оқила аёллар» ҳаракатининг асосий вазифалари маълум бўлди

«Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги рукумат қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мазкур жамоатчилик тузилмасининг асосий вазифалари ҳақида маълумот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Оқила аёллар» ҳаракати қоида тариқасида, қўмитада –50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида — 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида — 30 нафардан, маҳаллада — 15 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилмоқда.

Бугунги кунда ҳаракатнинг 75 мингдан зиёд аъзоси шакллантирилиб, умумий ҳисобда республика бўйича 147 085 нафар аъзоси рўйхати тайёрланяпти. Ҳаракатнинг асосий вазифалари:

  • жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
  • маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш;
  • аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
  • ёшлар ўртасида оилавий-хуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда «Оила — муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш;
  • хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тильда тушинтириш.

«Оқила аёллар» ҳаракатининг фаол ва ташаббускор аёллари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Шунингдек, тегишли тавсияларга асосан давлат мукофотлари, «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотлар билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда «Ватан таянчи» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилганди. Угша кўра, мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида 10–11-синф ўқувчиларидан (таркиби 20 нафар) иборат «Ватан таянчи» отрядлари тузилган эди. Ўқувчилар унга ихтиёрий аъзо бўлади.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади