Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги вазият оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги вазият оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги томонлар ўртасида музокара ўтказилганини маълум қилди.

Фото: «Дунё»

Таъкидланишича, Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида Давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилган.

«2022 йил 21 августда Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди. Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда. Ўзбекистон  икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирган, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда.

Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятидаги Пайғамбар ороли ҳудудида 21 август куни бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари Давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган оролда тургани кўринган. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади