Ўзбекистонда магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

Ўзбекистонда магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича «Magistr.edu.uz»электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилган.

Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил этган. Шундан:

  • хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;
  • 637 та талабгор эса танловда иштирок этмасдан имтиёзга эга бўлганлар. Булар:
  • давлат стипендиантлари — 296 та;
  • кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;
  • кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;
  • кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.

Эслатиб ўтамиз, «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинганди. Унга мувофиқ Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинишини таъкидлаганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади