Ўзбекистонда қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади

«Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга мувофиқ, дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш дарахтларни кесиш учун рухсатнома бериш учун йиғимни ёки уларни ноқонуний кесганлик учун жарималарни тўлашдан озод қилмайди.

Компенсациявий экиш жойлари «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.

2022 йил 31 декабргача қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади ва яқин ҳудуддаги мулкдорларга бириктирилади. Ҳокимликлар томонидан 1 сентябргача кузги ва 1 февралгача баҳорги кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

Дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача маблағ ажратилади.

Қарор билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомда дарахтлар ва буталарни экиш учун жойлар танлаш, уларни экиш, суғориш, озиқлантириш ва буталаш тартиби белгиланган.

Аввалроқ Сирдарёда дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Чилонзорда дарахтлар шикастланиши ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олингани, 2022 йилнинг ўтган 6 ойида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2300 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди