Президент Самарқанддаги халқаро туризм маркази очилишида нутқ сўзламоқда

Шавкат Мирзиёев 23 август куни Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида «Боқий шаҳар» мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд.

«Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!», — деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.

Марказ лойиҳасини ишлаб чиқишда тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилган. Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этган.

«Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.

Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор. Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз», — деди Президент.

Бироз аввал Шавкат Мирзиёев Самарқандга учиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ташриф доирасида халқаро тузим маркази очилишида иштирок этиш ҳамда вилоятдаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш кўзда тутилган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди