Қашқадарёдаги қамоқхонада эҳтиётсизлик оқибатида маҳкум вафот этди — видео

Қашқадарё вилоятидаги қамоқхонада меҳнатга жалб этилган маҳкум эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Фото: Telegram / @ zamon_lavhalar

Маълумотларга кўра, тергов ҳаракатлари давомида муассасанинг режалаштириш-ишлаб чиқариш бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандиси, шунингдек, цех мутахассиси томонидан ишга жалб қилинган маҳкумларга хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берилмагани, шунингдек, ҳолатларни яшириш мақсадида улар томонидан ҳисобга олиш дафтарига қалбаки имзо киритилгани аниқланган.

Воқеа гувоҳи бўлган марҳум маҳбуснинг шеригининг сўзларига кўра, вазият бир зумда содир бўлган, тупроқ босиб қолганларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Марҳум шериги ҳамиша муассаса интизомига риоя қилган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида судланувчиларнинг кўрсатмалари ва ҳодиса сабаблари бўйича тўпланган материаллар кўриб чиқилган. Суд хавфсизлик бўйича муҳандис ва цех мутахассисини Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисмига мувофиқ айбдор деб топиб, хавфсизлик бўйича муҳандисга 3 йилу 6 ой, цех мутахассисига эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасига Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарнинг бирида 20 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида ёзганди. Шунингдек, Навоий вилояти 36-сон манзил колониясида Лочин исмли ходим маҳкумга тазйиқ ўтказгани ва маҳкумнинг ўзига тан жароҳати етказгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти  мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирганди.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди