Россия ШҲТ давлатларини АҚШ билан қўшма машғулот ўтказишдан огоҳлантирди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо қатор давлатларни ўз ичига олган Марказий Осиёдаги АҚШ ҳарбий машғулотлари америкаликларга ҳарбий ҳаракатларнинг потенциал театрини ўрганиш, нишонлар ва хариталарни аниқлаштириш учун зарур. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга таяниб, «ТАCC» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Сиёсатчи 10 август куни АҚШ қўмондонлигида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Покистон ҳарбий хизматчилари иштирокида Тожикистонда бошланган «Минтақавий ҳамкорлик-2022» машғулотлари ҳақида шундай муносабат билдирган.

«Ҳамкорларимизга шуни эслатиб ўтмоқчиманки, америкаликларга бундай тадбирлар, биринчи навбатда, потенциал амалиёт театрини ўрганиш, истиқболли нишонлар координаталарини аниқлаштириш ва юқори аниқликдаги қуроллар учун рақамли хариталарни мослаштириш учун керак. Ишончим комилки, ШҲТнинг барча аъзо давлатлари Американинг бу ташаббуслари бизнинг хавфсизлигимиз учун қандай ўта катта хавф туғдираётганидан хабардор, — деган у.

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби АҚШ Афғонистоннинг қўшнилари билан бу ерда аксилтеррор амалиётлари учун вақтинчалик база яратмоқчилиги ва Москва «Минтақавий ҳамкорлик-2022» машқларига айнан шундай назарда қараши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Аввадроқ Патрушев Қорақалпоғистондаги воқеа ғарбликларнинг рангли инқилоби натижаси эканини айтганди.

Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади