Россия зудлик билан БМТ Хавфсизлик Кенгашини чақирмоқчи

Россия 23 август куни зудлик билан БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирмоқчи. Бу ҳақда «Укринформ» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, унда Запорожье атом электр станцияси ва журналист Дарья Дугинанинг ўлдирилиши муҳокама қилинади. Украинанинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ўз манбаларига таяниб, бу бўйича маълумот берган.

«Бу Россия делегациясининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши воситаларидан, биринчидан, 24 августга режалаштирилган йиғилишни тўхтатиш, иккинчидан, Украинани Россиянинг ўзи мунтазам равишда амалга оширадиган Запорожье атом электр стансиясини ўққа тутганликда айблашга уринишдир», — дейди аноним манба.

Бундан ташқари, Россия 23 август куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Дарья Дугинанинг ўлдирилиши мавзусини кўтаради. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилган.

«Дарья Дугинанинг ўлдирилиши Украина давлатининг табиатини кўрсатади, Киевнинг диверсантлар билан алоқаси яққол кўриниб турибди», — деган Небензя.

Маълумот ўрнида, файласуф ва жамоат арбоби, шунингдек, «рус дунёси» идеологи Александр Дугиннинг қизи, журналист Дарья 20 август куни тунда Москва вилоятида ҳалок бўлган. У бошқараётган машина ҳаракатланаётганда портлаб кетган ва ёнган. Ҳозирда экспертлар ҳодиса сабабларини аниқламоқда.

Аввалроқ БМТ Украинада тинч аҳоли ўлимини тасдиқлаганди. Шунингдек, БМТ бош котиби Украинага борганди. У ерда Туркия ва Украина президентлари билан уруш юзасидан музокара олиб борган.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди