Россиядан олти нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилади

Россиянинг Кузбасс вилоятида яшовчи олти нафар ўзбекистонлик икки марта миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «Аргументы и Факты»

Маълум қилинишича, 7 июндан бошлаб олти нафар Ўзбекистон фуқароси Мариинск шаҳрида миграция рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний яшаб келган. Мигрантлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг ҳар бирига 2000 рубл (366 541 сўм) миқдорида жаримага белгиланган.

«Улар жаримани тўлаган, бироқ миграция рўйхатидан ўтиш қоидаларини бузиш шаклида Россияда бўлиш режимини бир неча бор бузган, яъни Кузбасс ҳудудида ноқонуний қолишни давом эттирган», дейди Мариинский шаҳар суди.

Суд ҳар бир ўзбекистонликка 5000 рубл (916 354 сўм) миқдорида жарима ва Россиядан маъмурий тарзда чиқариб юборишни белгилаган.

Аввалроқ Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушлангани ва Москвада ўзбекистонлик фаррош болаларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб, ҳибсга олингани маълум қилинган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади