Сирдарёда газ баллони портлаган автобус бўйича қўшимча маълумот берилди

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Комплаенс хизмати ходимлари ва «Самарқанд автомобиль заводи» масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Газ баллони портлаган «Isuzu» дизель ёқилғисида ҳаракатланишга мослашган ҳолда 2012 йилда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилиб, МЧЖнинг Хоразм вилоятидаги расмий диллери орқали сотилган.

Кейинчалик, автобусни сотиб олган корхона томонидан 2014 йилда 60 литр сиғимли, 6 дона газ балонлар автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолда автобуснинг уст қисмига ўрнатган.

Бундан ташқари, ушбу автобус бир йиллик кафолат даврида кафолат талаблари бўйича белгиланган даврий кўрикдан ўтказиш масаласида расмий дилерга мурожаат қилмаган.

Таъкидлаш керакки, кафолатли хизмат кўрсатиш соҳаси сиёсатига кўра, автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолларда, берилган кафолат доирасидан ўз-ўзидан чиқиб кетади.

Таъкидланишича, юқоридаги ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Аввалроқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлганди.

Бундан олдин, Қашқадарёда тўхтаб турган «Cobalt» машинасининг газ баллони портлаб кетгани, Сирдарёда «Nexia-3»нинг газ баллони портлагани ҳақида хабар берилганиди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади