«Тошкент метрополитени» метро бекатига сув оқиб тушгани бўйича муносабат билдирди

Тошкентдаги «Буюк Ипак йўли» метро бекати сув остида қолгани хабар берилганди. «Тошкент метрополитени» ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Тошкент метрополитени» ахборот хизмати

Маълум қилинишича, айни кунларда «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, «Буюк ипак йўли» метро бекатининг юқори қисмидан ўтган иссиқлик қувурларига синов тариқасида сув юборилиши оқибатида диаметри 400 лик бўлган қувур ишдан чиқиб, «Буюк ипак йўли» бекатига сув сизиб ўтган.

«Айни вақтда қувурларда сув тўхтатилган ва масъул ходимлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги метробекатлардан бирида 13 сентябрь куни шубҳали целлофан пакет топилгани ҳақида хабар тарқалганди. Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирганди. Шунингдек, Тошкентда метроларнинг бирида шубҳали буюм топилгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди