Тошкентда поезд маст аёлни уриб юборди — видео

Тошкентнинг Яшнобод туманида 16 август куни соат 23:30 ларда электропоезд тахминан 35 ёшлардаги аёлни уриб юборди. Бу ҳақда «Milliy» телеканалининг «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, поезд машинисти рельсда аёл ўтирганини кўриб, бир неча бор сигнал чалган ва фавқулодда тўхташни амалга оширган. Шундай бўлсада, поезд уни туртиб юборган. Темирйўл ва ИИБ ходимлари жабрланувчини Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш марказининг Кўп тармоқли клиникасига олиб борган. Унга бош миянинг очиқ жароҳати, бош миянинг енгил даражага лат ейиши, чап пешона соҳаси суягининг ёрилиши каби ташхислар қўйилган. Унинг аҳоли яхшилангач, уйига кетишига рухсат берилган.

Суриштирув давомида аёл поезд йўлида ўтиргани ва маст ҳолатда бўлгани аниқланган.

«Бу оила ичкиликка ружу қўйган оила. Ҳар хил эркакларни олиб келади, фақат ичади. Машиналар тагига кириб кетган вақтларини ҳам кўрдим», — дейди аёл истиқомат қиладиган маҳалланинг фаолларидан бири.

Аввалроқ Жиззахда «Афросиёб» поезди 8-синф ўқувчиларини уриб юборгани, Хоразмда поезд 43 ёшли аёлни уриб кетгани, Тошкент вилоятида бир кунда 2 киши поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди