Тошкентда поликлиника рўйхатида турувчи ҳомиладор аёл вафот этгани рад этилди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида поликлиника рўйхатида турувчи ҳомиладор аёл вафот этгани рад этилди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, туманнинг тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 7-сонли оилавий поликлиника ҳудудига қарашли манзилда рўйхатда турувчи ҳомиладор аёл вафот этгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалган.

«Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур хабарни атрофлича ўрганилиши натижасида бугунги кунда Мирзо Улуғбек туманида ушбу оилавий поликлиникага қарашли ҳудудда жорий йилнинг август ойида ҳомиладор аёллар ўлими қайд этилмагани ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган мазкур хабарлар асоссиз экани маълум бўлди», дейилади хабарда.

Туман ҳокимлиги, шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиш қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Жиззах вилояти Зарбдор туманида ҳомиладор келин ўз жонига қасд қилгани хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада ҳомиладор аёлни ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди