Тошкентдаги ёпилган 21-сонли Меҳрибонлик уйининг ҳудуди ва биносидан қандай мақсадда фойдаланилади?

Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи ёпилиши ҳақида хабар берилганидан сўнг фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳудуднинг ободонлаштириш ёки қурилиш ишларига берилишидан хавотирда эканини билдирган. Миллий гвардия бундай қўрқувлар асоссиз эканини расман маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бундай қўрқувлар асоссиз ва меҳрибонлик уйлари ўрнида савдо объектлари қурилиши ҳақидаги тахминлар тубдан нотўғри. 21-сонли Меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ерда болалар муассасаси ҳам бўлади. Унинг тури ва мақоми эндиликда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бу яқин кунларда маълум бўлади. Илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.

«Шу тариқа, аввалроқ республикада 13 та Меҳрибонлик уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та Меҳрибонлик уйи (Болалар уйи) ёпилган эди. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар илгари Меҳрибонлик уйларига қарашли бўлган 6 та объектда жойлашган. Қўқон шаҳридаги собиқ 12-сонли Меҳрибонлик уйи биносида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда. Марғилон шаҳрида 1-сонли Меҳрибонлик уйи ўрнида эшитиш қобилияти паст ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Қолган 4 та “Меҳрибонлик” уйида, шунингдек, Aндижон вилоятидаги болалар шаҳарчасида қандай болалар муассасалари очилиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 4 та ёпиқ болалар шаҳарчасидан 2 тасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳам ташкил этилади. Навоий вилоятидаги болалар шаҳарчасида эса Президент мактабининг филиали очилади.
Илгари Меҳрибонлик уйлари (Болалар уйи) жойлашган бинолар ҳам болалар эҳтиёжлари учун топширилган. Гулистон шаҳрида унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилган. Фарғона шаҳрида Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида 21-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари ҳамширанинг бинога киришига қаршилик қилиб, плакатлар кўтариб чиққани ҳақида хабар берилганди. Хабар асосида Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан ушбу Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилган. Текшириш давомида муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилганлиги аниқланган.

Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар
Янгиликлар21:02 | 6.2.23
Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар
Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Янгиликлар19:35 | 6.2.23
Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Муҳим хабарлар

Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар

21:02 · 06.02.2023

Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ

19:35 · 06.02.2023

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023