Трамп суддан уйида топилган махфий ҳужжатларни текширмасликни сўради

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШ ҳукуматига қарши судга мурожаат қилиб, уйида топилган махфий ҳужжатларни экспертизадан ўтказмасликни сўради. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Сиёсатчи махсус суд-тиббиёт эксперти тайинланмагунча бу жараённи тўхтатишни сўраган. Унинг Флоридадаги уйида икки ҳафта аввал тинтув ўтказилганида «махфий ҳужжатлар» топилган. Флорида штатидаги федерал судга берилган Трампнинг илтимосномасида, 8 август куни тинтув пайтида Мар-а-Лагодаги уйида ФҚБ (федерал қидирув бюроси) томонидан аниқланган нарсалар рўйхатини батафсилроқ кўрсатиш ва терговчилардан тинтувга рухсат берилмаган нарсаларни қайтариш сўралган.

«Сиёсатнинг одил судловга таъсир ўтказишига йўл қўймаслик керак. Ҳуқуқ-тартибот органлари америкаликларни ҳимоя қилувчи қалқондир. Улардан сиёсий мақсадларда қурол сифатида фойдаланмаслик керак», дейилади даъво аризасида.

Трамп ва унинг иттифоқчилари тинтув сиёсий сабабга эгалиги ҳақида шикоят қилганидан сўнг, АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд суддан тинтув қарорининг таҳрирланган нусхаси ва мусодара қилинган ашёлар кўрсатилган мулк рўйхатини чиқаришни сўраган.

АҚШ ҳукумати Мар-а-Лагода 300 дан ортиқ махфий ҳужжатларни, жумладан Марказий разведка бошқармаси, Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси материалларини топган.

Қидирув Трамп 2021 йил январида президентлик сайловларида мағлубиятга учраганидан сўнг ўз лавозимини тарк этганида ҳужжатларни ноқонуний равишда ўчириб ташлаганми ёки йўқми деган федерал терговнинг бир қисмидир.

Тинтув чоғида Трампнинг уйидан 11 та тўпламда махфий материал аниқланган, улардан баъзилари «ўта махфий» деб белгиланган, бу энг юқори даражадаги махфийлик бўлиб, бундай ҳужжатлар фақат махсус давлат муассасаларида сақланиши мумкин. Оқ уй Трампнинг уйида олиб борилган тинтувга муносабат билдирган.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди