Хоразмда эркак 18 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди — видео

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида эркак ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 19 август куни Урганч тумани «Бободеҳқон» маҳалласида рўйхатда турувчи 49 ёшли эркак турмуш ўртоғи яшаб келаётган Урганч шаҳридаги «Темирйўлчи» маҳалласида жойлашган хонадонга борган.

Оилада келиб чиққан низо оқибатида у ўзининг 18 ёшли ўғлининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Жиноят содир этилган маҳаллада мазкур ҳолат юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокама якунига кўра, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган масъул шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.

Аввалроқ Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани, Навоийда ота 16 ёшли ўғлининг ўлимига сабабчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида