Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди

«Мозийдан садо» журнали бош муҳаррири Зафар Ҳакимов «Бугун.уз»га берган интервьюсида Ўзбекистонда маданий меросни асраш ва тиклаш, музейларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, олдинлари музейлар омборга ўхшаш бўлган. Уларга эътибор берилган, фақат бор асори-атиқа, санъат асарларини жамлайдиган жой сифатида қаралган. Унинг жамиятдаги маъданий-маърифий моҳияти қаралмаган, яккаҳокимлик идеологияси доирасида партия ёки ҳукумат берган мақсадли кўргазмалар бўлган.

«Социалистик реализмга вобаста бўлган асарлар кўпроқ ташвиқот қилинарди. Ҳозирги кунда эса музейларимиз маданий меросимизни бор бўй-басти билан кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Аммо бу соҳада ҳам етарли даражада ишлар қилинмаяпти. Назаримда, музей нафақат маърифий кўргазма муассасаси сифатида, бу илмий-тадқиқот маркази ҳам бўлиши керак. Битта мисол, охирги йилда Ўзбекистон Санъат музейи қошида махсус илмий кенгаш ташкил этилди, унда санъатшунослик ёки музейшунослик соҳасидаги ёш истеъдодли олимлар ўзининг диссертациясини ёқлаш ҳуқуқи берилди», — дейди у.

Шунингдек, Зафар Ҳакимов музейлардаги экспозициялар йиллаб ўзгармаслиги, одамларни жалб қилиш учун уларни янгилаб туриш таклифини билдирган.

«Ҳозир биз томошабинни ёллашга ҳаракат қиляпмиз, менимча, музей ҳам томошабин томон ҳаракат қилиши керак. Ҳамма вилоятларда мактабларнинг янги бинолари қурилган, заллари бор. Балки уларда кўргазмалар ташкил этишга керакдир. Музейлараро кўргазмалар алмашишни йўлга қўйиш лозим. Чунки Қорақалпоғистондаги Савитский музейига ҳамма ҳам бора олмайди, шу сабабли музейлараро ҳам ижодий, кўргазмаларни ўтказиш мақсадга мувофиқ», — дея таъкидлаган Ҳакимов.

Аввалроқ Президент топшириғи билан Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилиши, давлат музейларига иш вақтини узайтириш ҳуқуқи берилиши, Ўзбекистонда музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди