Зоминда айиқ икки кишини ўлдиргани айтилган хабарлар рад этилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Зомин тумани ҳудудида айиқ икки кишини ўлдиргани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «News.myseldon»

Маълум қилинишича, Давлат экология қўмитаси томонидан мазкур ҳолат тезкор ўрганилган ва ушбу хабар ёлғон экани маълум бўлган.

Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида содир бўлган. Бу ҳақида Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси ҳам ёзган.

«Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Нукус яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани рад этилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди