Бўзсув каналига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани хабар қилинди

Бўзсув каналининг Зангиота туманининг «Токзор» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда  видеомурожаат эълон қилинди. Давлат Экология қўмитаси ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ишларини олиб борди.

Фото: Давлат Экология қўмитаси ахборот хизмати

Келтирилишича, ўрганиш жараёнига экологик мобил лаборатория ҳам жалб қилиниб, Бўзсув каналига ташланаётган оқова сувлардан, каналнинг 500 метр тепа ва паст қисмларидан таҳлил учун намуналар олинган.

Ўрганишлар давомида сувнинг қора рангда экани тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган рангли оқова сувлар билан боғлиқ экани маълум бўлган. Шунингдек, «Бўзсув аэрация станцияси»нинг технологик жараёнлари кўздан кечирилди ҳамда ушбу тозалаш иншоотига мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келаётган 7 та тўқимачилик ва 2 та қоғозни қайта ишловчи корхоналар рўйхати шакллантирилган.

«Эндиликда ҳар бир корхона фаолиятини текшириш юзасидан Бизнес-Омбудсманга буюртмалар киритилиб, белгиланган тартибда экологик назорат ўрганиш ишлари олиб борилади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Навоий вилояти Кармана туманида аҳоли ҳудудда заҳарли тутундан азият чекаётганини айтиб, чора кўришни сўради. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди