Бухорода ҳайдовчи «УАЗ»га 40 кишини чиқарди — видео

Бухоро вилояти Олот туманида 15 август куни одам ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @bviib

Маълум қилинишича, «УАЗ» русумли юк автомобили ҳайдовчиси фермер хўжалигининг 40 нафар ишчисини манзилига элтиб қўйиш учун улардан 5000 сўмдан йиғиб олган.

Шунингдек, «УАЗ комби» русумли ўриндиқлари олиб ташланган автомобилда ҳам 25 нафар йўловчи олиб кетилаётгани аниқланган. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тайинланган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ҳайдовчи «Damas»да 18 нафар йўловчи билан ҳаракатланаётгани аниқланганди. Унга нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 159-банди талабини бузганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди