«Буюк Ипак йўли» халқаро туризм маркази очилишида Сами Юсуф чиқиш қилди

Самарқандда 23 август куни «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик марказининг очилишида машҳур хонанда ва бастакор Сами Юсуф чиқиш қилди.

Маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган. Марказдан ўрин олган «Боқий шаҳар» мажмуаси очилган. Махсус меҳмон британиялик хонанда Сами Юсуф ҳам ташриф буюрган. Сентябрь ойида мазкур марказда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.

«Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди. Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин», — деган Шавкат Мирзиёев.

2019 йилда Президент ташаббуси билан Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида, 212 гектар майдонда улкан мажмуа қуришга киришилган.

«Тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилиб, пухта лойиҳа ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бу ерга бир неча марта келиб, қурилишни миллий меъморчилик анъаналаримиз ва одамларга қулайлик жиҳатидан такомиллаштирди.

Бунёдкорлик ишларида малакали қурувчиларимиз билан бирга Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг етук мутахассислари иштирок этди», дейди Президенти матбуот хизмати.

«Боқий шаҳар» мажмуасидан ташқари марказ таркибида 8 та замонавий меҳмонхона, Конгресс холл, амфитеатр ва кўплаб бошқа иншоотлар бор. У йилига 2 миллион туристга хизмат кўрсатиши мумкин.

Марказ мақсадларидан бири халқаро тадбирларга мезбонлик қилишдир. Жумладан, 15-16 сентябр кунлари марказда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлади. Кейин Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. 2023 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеяси бўлиб ўтади.

«Бу улкан марказ буюк аждодларимиз бунёд этган муҳташам меъморий обидаларга муносиб бўлиб, уларнинг тарихий анъаналарини давом эттиради. Ушбу мажмуа мамлакатимизда ҳозирги пайтда пойдевори қурилиши бошланган Учинчи Ренессанс ва олдинги тарихий даврлар ўртасидаги рамзий кўприк бўлади, деб ишонаман», — дейди Президент.

Мажмуада эски бозор, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари анъаналарига мос 40 та ҳунармандчилик устахонаси мавжуд. Уларда ҳунармандлар ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, шойи қоғоз, заргарлик ва гиламдўзлик бўйича маҳорат дарслари ўтказади.

Президентнинг таъкидлашича, янги туризм маркази келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий сайёҳлар сонини 1,5 миллиондан оширишда муҳим ўрин тутади. Умуман олганда, келгуси беш йил ичида Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга ошириш мақсад қилинган.

Очилиш маросими доирасида тадбирнинг махсус меҳмони – британиялик хонанда ва бастакор, ислом диний қўшиқларининг машҳур ижрочиси Сами Юсуф иштирокида «Боқий шаҳар достони» мусиқий дастури тақдим этилган.

Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди