ДХХ 2 млн долларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олди — видео

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан чет эл валюта қимматликларини Давлат чегарасидан Қирғизистон Республикаси орқали хорижий мамлакатларга юбориш билан шуғулланувчи ноконуний гуруҳ фаолиятига чек қўйиш мақсадида кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, дастлаб Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи 1985 ва 1992 йилларда туғилган ака-ука «Lacetti» русумли автомашинада «ўзбек-қирғиз» давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Автомашина кўздан кечирилганда унинг орқа ўриндиғи пастки қисмида бир дона полиэтилен пакетда 205 600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836 300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800 000 АҚШ доллари, жами 1 841 900 АКШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур чет эл валюта қимматликларини етказиб бераётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсой туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи 1989 йилда туғилган шахс қўлга олинган. Унинг «Malibu» русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, салон қисмида 167 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 миллион 9 минг АҚШ долларининг ноконуний равишда Ўзбекистондан олиб чикиб кетилишига чек куйилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди