Маймунчечакка қарши дорини одамларда синаш бошланди

Оксфорд университети олимлари «Platinum» номли тадқиқот доирасида маймунчечакка қарши самарали бўлиши кутилаётган Тековиримат препаратини одамларда синовдан ўтказади. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Forbes»

Маълум қилинишича, вирусга қарши дори дастлаб чечакни даволаш учун ишлаб чиқилган. Бироқ ҳозирда беморларни маймунчечакдан даволашни тезлаштирадиган терапевтик воситалар мавжуд эмаслиги учун препарат синовдан ўтказилади.

Tpoxx номи билан ҳам танилган Тековиримат вируснинг инфекцияланган ҳужайраларни тарк этишига тўсқинлик қилади ва унинг танага тарқалишини тўхтатади. Дори-дармонлар ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини тартибга солиш агентлиги 2022 йил бошида ҳайвонлардаги дастлабки тадқиқот натижалари асосида препаратни маймунчечакни даволаш учун лицензиялаган.

Tpoxx ҳозирда маймунчечакнинг оғир асоратлари бўлган беморларни даволаш учун қўлланилади.

«Тековиримат бўйича дастлабки маълумотлар истиқболли бўлса-да, фақат клиник синов дори беморларни даволаш учун зарур ёки йўқлигини аниқлайди. Platinum тадқиқоти бу далилни тақдим этади», — деган тадқиқот ҳамраиси, Оксфорд университети профессори сер Питер Хорби.

Platinum тадқиқоти учун иштирокчилар кунига икки марта 600 миллиграмм Тековириматнинг 14 кунлик курсини ёки мос келадиган плацебо даволашни олади.

Плацебо — аниқ доривор хусусиятларга эга бўлмаган модда бўлиб, касалликни даволашда тиббий препаратга тақлид қилиш сифатида ишлатилади.

Тадқиқотда препарат зарарланган тери ва шиллиқ қаватнинг даволаши тезлигини, шунингдек, маймунчечак вирусига салбий тест ўтказиш учун зарур бўлган вақтни ўз ичига олади. Унда 500 киши қатнашиши ва натижалар декабрда тайёр бўлиши режалаштирилган.

Аввалроқ одамдан итга маймунчечак юқиш ҳолати аниқланганди. Шунингдек, Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқловчи тестларни топширганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди