Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан 7 ойда қанча даромад қилгани маълум қилинди

Ўзбекистон 2022 йил январь-июль ойларида хорижга қиймати 26,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қўмита маълумотларига кўра, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.

2022 йил 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагича:

  • Қозоғистон – 47 минг тонна;
  • Россия – 23,4 минг тонна;
  • Қирғизистон – 14,4 минг тонна;
  • Тожикистон – 9,3 минг тонна;
  • Беларусь – 1,9 минг тонна.

2022 йил 7 ойида хорижга энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти – 23,4 минг тонна;
  • Фарғона вилояти – 12,8 минг тонна;
  • Андижон вилояти – 11,4 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон биринчи ярим йилликда қарийб 450 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, мамлакат 6 ойда 16,4 миллион долларга тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилгани хабар қилинганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди