Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияда шу кунгача нечта қонун қабул қилингани очиқланди

Тошкент шаҳрида 24 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги» мавзусида Миллий форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, форум ишида 300 дан ортиқ иштирокчи, вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ва чет эл нодавлат ташкилотларининг ваколатхоналари қатнашган.

Таъкидлашича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган жами 33 та қонунчилик ҳужжатларни қабул қилиш назарда тутилган бўлиб, шу кунга қадар 12 та Қонун қабул қилинган. Бундан ташқари, 10 та янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Шунингдек, 5 та янги кодекс лойиҳаси, 7 та амалдаги кодекснинг янги таҳрири лойиҳаси тайёрланиб, турли босқичларда муҳокамадан ўтмоқда. Президентнинг 7 та фармони ва 3 та қарори қабул қилинган.

Бундан ташқари, Президентнинг 2021 йил 4 мартдаги Фармони билан «2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» тасдиқланди. Концепция инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини кучайтириш масалаларини ўз ичига олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкет шаҳридаги медиа ҳолда «Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манафаатларини таъминлаш мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир» мавзусида мулоқот ўтказилганди.

Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин
Янгиликлар13:08 | 29.11.22
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин