«Путин Украинадаги урушни тўхтатиши керак» — NATO бош котиби

Россия президенти Владимир Путин Украинада асоссиз уруш бошлади ва уни ўзи тўхтатиши керак. Бу ҳақда NATO бош котиби Йенс Столтенберг хабар берди.

Фото: «Reuters»

Расмий 23 август куни онлайн тарзда бўлиб ўтган Қрим платформасининг иккинчи саммитида бу ҳақда гапирган. У Россия саккиз йил аввал Қримни ноқонуний эгаллаб, уни сайёрадаги энг ҳарбийлаштирилган ҳудудлардан бирига айлантиргани ва бу «олти ой аввал Украинага ҳужум учун трамплин бўлган»ини айтган.

«Президент Путин украина халқини, унинг Қуролли кучларини синдиришим, демократик миллатни ажратишим мумкин, деб ўйларди. Лекин у нотўғри фикларди ва хато қилди», — дея таъкидлаган NATO бош котиби.

Унинг сўзларига кўра, Украина урушнинг олти ойлик оғир босқичидан омон ўтган, босқинларга қарши туриш, ўзини ҳимоя қилиш ва ҳудудини қайтариб олиш, катта йўқотишлар келтириш бўйича ўзининг фавқулодда қобилиятини намоён этган.

Столтенберг NATO Украина билан тўлиқ бирдам экани, альянсга аъзо давлатлар Украина суверенитети ва яхлитлиги ҳамда унинг келажакда ўз йўлини танлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

«Президент Путин бу асоссиз урушни бошлади, уни ўзи тўхтатиб, ҳарбий қудратини Украина заминидан олиб ташлаши керак», — деган NATO бош котиби.

У, шунингдек, NATO Украинани мустақиллигининг бошиданоқ қўллаб-қувватлаганини, мамлакатга гуманитар, молиявий, сиёсий ва ҳарбий ёрдам кўрсатилаётганини айтган. Столтенбергнинг таъкидлашича, NATO альянснинг шарқий қанотини мустаҳкамламоқда, чунки «NATO хавфсизлик кафолатлари Москвадан ҳисоб-китоблар учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди».

«Биз Украинага ўзини ҳимоя қилишда ёрдам берамиз, бу унинг суверен ҳуқуқидир, биз Украина билан узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилишга содиқмиз», — деган у.

Аввалроқ NATO Россия урушда ютса, нима юз беришини маълум қилганди. Шунингдек, NATO Украинадаги урушга аралашса, Россия қандай йўл тутиши айтилган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди