Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоят Қамаши туманидаги 3 та машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маъълум қилинишича, 23 август куни соат тахминан 20:30 да шу туманда яшовчи С.Х. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина билан М-39 «Тошкент–Термиз» автомобиль йўлининг Қамаши тумани «Юксалиш» МФЙдан ўтган 1209 километрида ҳаракатланиб келаётган вақтда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Яккабоғ туманида яшовчи Б.А. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинасини орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Яккабоғ туманида яшовчи Б.А. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўлнинг четки қисмида пиёда ҳарактланиб кетаётган фуқаро Э.О.ни уриб юборган.

ЙТҲда Қамаши туманида яшовчи С.Х. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Ю.Ж. бошқарувидаги ҳаракатланиб келаётган «Spark» русумли автомашина билан ЙТҲ содир этган. Оқибатда пиёда йўловчи Э.О. ва «Damas» автомобили ҳайдовчиси С.Х. оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 5 та енгил транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳамда Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ юз бергани маълум қилинганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади