Қашқадарёда археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи шахс маъсул идора ходимларининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, археология ёдгорлигини бузиб ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 миллиард сўмлик зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.

Таъкидланишича, иноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Аввалроқ Бухорода археология ёдгорлиги ери экин майдонига айлантирилгани аниқланганди. Бундан ташқари, Самарқандда археологик ёдгорликка 1,5 миллиард сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди