Қорақалпоғистонда бўлган воқеаларни ёритишда инсон ҳуқуқлари бузилганми?

Комиссия Штабига келган фуқаролар сонининг кўплиги сабабли 23 август куни Комиссия аъзолари иш режасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати
Маълум қилинишича, дастлаб штабга келган барча фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган. Баъзи масалаларда ҳуқуқий тушунтириш бериш билан кифояланган бўлинса, баъзи мурожаатлар назоратга олинган.

Ташриф буюрган мурожаатчиларимиз орасида кўплаб фуқаролар хорижий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг эътибор марказига тушганлиги ва баъзи ёлғон хабарларда номлари келтирилганлиги ҳолатлари ҳақида маълум қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари билан суҳбат давомида улардан айримлари ижтимоий ёрдамга муҳтож эканликларини билдиришди. Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли мутасадди ташкилотларга ёзма мурожаатлар йўлланди. Натижада Комиссияси тавсиясига кўра, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига томонидан ушбу эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Куннинг иккинчи қисмида ҚРдаги маҳалла фаоллари ҳамда Олий таълим муассасалари масъул ходимлари ва педагоглари билан учрашувлар ўтказилиб, аҳоли кайфияти ўрганилди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар юзасидан аноним сўров ўтказилди.

Мазкур сўровномада Қорақалпоғистондаги намойишларни келиб чиқиш сабаблари, унга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган чоралар, яраланганларга нисбатан кўрсатилган тиббий хизмат сифати, қийноқ ва зўравонлик ҳамда бошқа жиҳатлар қамраб олинган.

Маълумот учун ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида июль ойида бўлиб ўтган воқеаларни ўрганиш мақсадида тузилган Мустақил Комиссиясига @Independentuzb_bot орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти ҳам яратилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади