Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги бунёдкорлик ишлари билан танишди — фото

Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқандга ташрифи чоғида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд шаҳрида XIX аср охири — XX аср бошларига оид обидалар кўп. Алишер Навоий ҳамда Шоҳруҳ кўчаларидаги шундай тарихий биноларда миллатлараро дўстлик ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликка бағишланган музейлар ташкил этиш режалаштирилган.

Президент бу режаларни маъқуллаб, музейларни мазмунан бойитиш, ҳамкор мамлакатлар билан яқин муносабатларни намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

23 август куни Самарқанд туманида «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилган эди. Бу мажмуа йирик халқаро анжуманларга мезбонлик қилади. Давлат раҳбари бу ердаги Конгресс холл ва меҳмонхоналарда яратилган шароитлар билан танишди.

Меҳмонхоналарнинг иккитаси 5 юлдузли ва олтитаси 4 юлдузлидир. Конгресс холлнинг умумий майдони қарийб 6 минг квадрат метр. У 3 минг 500 кишини қабул қилиш қувватига эга. Анжуманлар вақтида ишларни самарали мувофиқлаштириш учун ситуацион марказ ҳам ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бу ерда хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди. Шу билан давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди, Президент Тошкентга қайтиб келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилганди. Зиёрат давомида Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилган.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди