Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда «солиқ» сўзини 40 марта ишлатгани маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан иккинчи учрашувидаги нутқи Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан лингвистик таҳлил қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Президент нутқи давомида жами 3 445 та сўздан фойдаланган. Нутқни таҳлили қилиш тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатган.

Шавкат Мирзиёев томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар «тадбиркор», «бизнес», «солиқ», «банк» ва «кредитлар» бўлган. Хусусан, «тадбиркор» сўзи 86 марта, «бизнес» сўзи 43 марта, «солиқ» сўзи 40 марта ва «банк» ва у билан боғлиқ сўзлар 21 марта айтилган.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 22 август куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказганди. Bugun.uz йиғилишда нималар бўлгани, нималар айтилгани ва қандай ўзгаришлар кўзда тутилаётганини битта мақолага тўплаганди.

Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин
Янгиликлар13:08 | 29.11.22
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин
Қашқадарёда «уч кунлик» фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхоналар қуриш тендерида ютиб чиқди
Янгиликлар12:45 | 29.11.22
Қашқадарёда «уч кунлик» фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхоналар қуриш тендерида ютиб чиқди