Тайван президенти давлат ўзини ҳимоя қилишини айтди

Тайван президенти Цай Инвэнь мамлакат ўзини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилганини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Орол мамлакати раҳбарига кўра, Тайван олтмиш йил олдин Хитойнинг ҳарбий кучлари орол денгиздаги оролларини ўққа тутганида жанг қилган ва ватанни ҳимоя қилиш қатъияти бугунги кунгача давом этмоқда.

«64 йил муқаддам, 23 августдаги жангда аскарларимиз ва тинч аҳоли вакилларимиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, Тайванни ҳимоя қилди. Шу туфайли бугун биз демократик Тайванга эгамиз.

Ватанимизни ҳимоя қилиш учун олиб борилган ушбу жанг бутун дунёга ҳеч қандай таҳдид Тайван халқининг ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам, келажакда ҳам ўз миллатини ҳимоя қилиш қарорини тебрата олмаслигини кўрсатди», — деган у.

Сиёсатчи, шунингдек, 1958 йилнинг августида Хитойнинг Тайван назоратидаги Кинмен ва Мацу оролларига бир ойдан ортиқ ҳужумларини ҳам эслатиб ўтди.

«Биз ҳам бутун дунёга Тайван халқи ўзлари учун тинчлик, хавфсизлик, эркинлик ва фаровонликни таъминлай олишига қатъий ва ишончга эга эканини кўрсатамиз», — деган у.

Цайнинг айтишича, Хитойнинг Тайван яқинидаги машқлари бўғоз ва бутун минтақадаги статус-квога таҳдид солмоқда.

«Демократик шериклар авторитар давлатлар аралашувидан ҳимоя қилиш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак», — дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ Тайван Хитойнинг таҳдидларига жавоб қайтарганди. Шунингдек, Пелоси Хитой Тайванни изоляция қилолмаслигини айтганди. Хитой эса АҚШдан Тайван билан алоқаларни тўхтатишни талаб қилган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди