Термиз давлат музей-қўриқхонасида 3 миллиард сўмдан ошиқ зарар аниқланди

Андижон, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейиларда жами 54 миллион 700 минг сўм, Термиз давлат музей-қўриқхонасида 3 миллиард 467 миллион сўмга яқин зарар қиймати аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигида ишчи гуруҳ 2022 йилнинг июнь–июль ойларида Андижон, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейлари ҳамда Термиз давлат музей қўриқхонасида сақланаётган ноёб ашёлари хатловдан ўтказган ҳамда уларнинг сақланиши ҳамда ҳавфсизлик ҳолатини ўрганган.

Ўрганишда ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жами 4 дона, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жами 9 дона ашёлар музейнинг Кирим ва Инвентарь китоблари ҳамда илмий паспортларининг тавсифномаларига, ўлчами, ишланиш услуби
ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган. Шунингдек, Термиз давлат музей қўриқхонасида ҳам ўрганишлар олиб борилган.

Жараёнда жами 24 дона ашёлар музейнинг Кирим ва Инвентарь китоблари ҳамда илмий паспортларининг тавсифномаларига, ўлчами, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги, 58 номдаги ашёлар музей фондида йўқлиги маълум бўлган.

Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 19 августдаги Санъатшунослик эксперти хулосаларига кўра, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида аниқланган зарар қиймати 31 000 000 сўмни, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида 23 700 000 сўмни, Термиз давлат музей қўриқхонасида 3 466 800 000 сўмни ташкил қилган.

Аввалроқ Наманганда прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади