Тожикистон йил бошидан буён қанча электр энергияси экспорт қилгани маълум бўлди

Тожикистон 2022 йил бошидан буён электр энергияси экспортидан 64,5 миллион доллардан ортиқ даромад олди. Бу ҳақда «Avesta.tj» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг етти ойи давомида сотилган электр энергияси ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоизга ошган. 2021 йилнинг январь–июль ойларида хорижга қиймати 55 миллион доллардан ортиқ электр энергияси сотилган.

«Электр энергияси асосан Афғонистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинади. Мамлакат Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён республикада 12,5 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 2021 йилга нисбатан 3 фоизга ўсган. Ушбу ҳажмнинг 11,6 миллиард кВт/соатдан ортиғи ГЭСлар ҳиссасига тўғри келади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, иссиқлик электр станцияларида 2022 йилнинг етти ойида 805 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоизга камайган.

Аввалроқ Ўзбекистон электр энергияси сотиб олиш бўйича Тожикистоннинг асосий харидоридан бири бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон электроэнергетика компаниялари 2022 йил баҳор–ёз мавсумида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани хабар берилганди. Унга кўра, Ўзбекистон ёзда ҳар бир киловатт/соат учун 2 центдан тўлаб, 1,4 миллиард киловатт/соат электр энергияси олади.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео