Тошкентда автобус ва 2 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 24 август куни автобус ва енгил автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Saz Le-60» русумли автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб Боғишамол кўчаси томонга бошқариб бораётиб, олдида йўловчи олиш учун кескин тўхтаган «Matiz» русумли енгил автомобиль билан тўқнашув содир қилган.

Шундан сўнг ушбу йўналишда келаётган «Damas» автобуснинг орқа қисмига келиб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган ва уларга шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси, «Damas» йўловчиси ва автобуснинг икки нафар йўловчилари тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида икки йўловчи автобуси пойга ўйнаши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади