Тошкентда давлат муҳофазасидаги объект рухсатсиз таъмирланаётганига изоҳ берилди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган бино фасади «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат муҳофазасига олинган. 8 август куни 716-хатга асосан Тошкент шаҳри Маданий мерос бошқамасига бинода таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан мурожаат қилинган.

Маданий мерос бошқармаси мурожаатни кўриб чиқиб 10 кун муддатда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, Илмий-эксперт кенгашга тақдим этишни сўраган. Ҳужжатлар бугунги кунда Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш учун юборилган.

Шу билан бирга, хатга асосан куз-қиш мавсуми яқинлашиб келаётгани ва ёғингарчиликларни ҳисобга олиб, Маданий мерос агентлиги томонидан бинога шикаст етказмасдан унинг асл ҳолати, тарихийлигини сақлаб, ўрнатилган тартибда фасад қисмини косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Ушбу объект косметик таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилаётганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода археология ёдгорлиги ери экин майдонига айлантирилгани аниқланганди. Бундан ташқари, Самарқандда археологик ёдгорликка 1,5 миллиард сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди