Тошкентда сифатсиз гўшт савдосининг олди олинди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар деҳқон бозори»да санитар-гигиеник ҳолат бўйича рейд ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Унга кўра, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Яшнобод туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбир натижасида:

  • 8 килограмм қийма;
  • 12 килограмм гўшт маҳсулотлари;
  • 25 килограмм товуқ бўйинлари;
  • 17,1 килограмм товуқ қанотлари санитария тартиб қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланиб, брокераж қилинган.

Шунингдек, тадбиркор ва сотувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, аҳолига соғлом турмуш тарзи, ботулизм ва овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида маълумотлар берилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 188 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг савдосига чек қўйилганди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди