Тошкентдаги давлат муҳофазасига олинган бинода рухсатсиз таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани маълум бўлди

Тошкентдаги давлат муҳофазасига олинган бинода таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос агентлигидан тегишли рухсатни олмасдан туриб амалга оширилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати  хабар берди.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Шайҳонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган бино фасади «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига кўра, «Salohiddin STROY» қурилиш фирмаси томонидан амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан давлат муҳофазасига олинган.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати
Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Ўзбекитон Республикаси «Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида «моддий маданий мерос обектлари жойлашган ерларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос обектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек, моддий маданий мерос обектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш» белгиланган.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

«Маданий мерос инспекциясидан маълум қилишларича, Навоий 30 биносини таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос агентлиги Илмий эксперт кенгаши рухсати олинмасдан амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода археология ёдгорлиги ери экин майдонига айлантирилгани аниқланганди. Бундан ташқари, Самарқандда археологик ёдгорликка 1,5 миллиард сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди