Тошкентдаги клубда мижозни калтаклаган йигитга ҳукм ўқилди — видео

Тошкент шаҳри Учтепа туманида 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси тунги клубда жанжал чиқарган йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Milliy» телеканали «Millar» кўрсатувида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @millar_milliy_tv_rasmiy_millar

Қайд этилишича, 1995 йилда туғилган йигит 1982 йилда туғилган эркакни сабабсиз келиб чиққан келишмовчилик учун маст бўлганига қарамай, кўчага олиб чиқиб, мушт ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яшринган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра жабрланувчи енгил даражадаги тан жароҳатлари олгани тасдиқланган. Жабрланувчи судланувчига нисбатан ҳеч қандай давоси йўқлигини айтиб ўтган.

Маълум қилинишича, судланувчига Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-банди билан айбли деб топилган ва унга шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, ҳар ойлик иш ҳаққидан 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йилу 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкентда тунги клубдаги пичоқлашув оқибатида 2 йигит ҳалок бўлгани, Қашқадарёда тунги клуб ишчиси мижозни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди