ТХТЯ–2022: Халқаро экспертлар туризмнинг янги тенденциялари ҳақида сўзлаб беради

«Ипак йўлида туризм» 2022 Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида йирик форум бўлиб ўтади, унда етакчи маърузачилар иштирокида бир нечта секциялар тақдим этилади. 

Фото: «Bugun.uz»

Форумда «Халқаро рақобат ва брендинг», «Маданий мерос ва санъат», «Зиёрат туризми» ва бошқалар каби секциялар ташкил қилинади.

Секциялар давомида Ўзбекистон туризм саноатининг истиқболли йўналишлари тақдим этилади. Форумда хорижий мамлакатлардан келган таниқли маърузачилар сўзга чиқадилар, хусусан: Становкин Сергей Серафимович — «BBC global news» тижорат хизмати раҳбари, Софи Ибботсон — «Ўзбекистон» туризм брендининг Буюк Британиядаги элчиси ва бошқалар. Шунингдек, форум доирасида нафақат маҳаллий, балки хорижий машҳур блогерлар, инфлюенсерлар ва журналистларнинг ҳам чиқишлари кутилмоқда.

Кўргазма ва ярмаркалар туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос кўзгуси бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай халқаро тадбир ва форумларнинг ўтказилиши Ўзбекистон туризм саноатини халқаро даражага олиб чиқишда ўтиш босқичи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди