«Украина Қримни ҳар қандай йўл билан қайтариб олади», — Зеленский

Қрим Украинанинг ажралмас қисмидир ва Киев Россия томонидан босиб олинган ярим оролни ҳар қандай йўл билан қайтариб олади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президент Қрим платформасининг иккинчи саммити якунлари бўйича 23 август кун  ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда гапирган.

«Биз Қримни қайтариб оламиз, чунки у бизнинг ҳудудимиз. Қандай йўл бўлмасин, биз қарор қабул қиламиз. Бошқа давлат билан маслаҳатлашмасдан, ўзимиз қарор чиқарамиз», — деган Зеленский.

У Украина босиб олинган ҳудудлар, хусусан, Қрим устидаги можарога дипломатия йўли билан чек қўйишга урингани, бироқ Россия бундай ёндашувни қабул қилмаганини эслатган.

«Сулҳ амалда бўлганида узоқ жараён бўлди. Аммо ҳаммаси қандай тугаганини кўраяпсиз. Тўлиқ миқёсда босқин бўлди», — дейди у.

Шу билан бирга, президент Украина Қуролли кучлари фуқаролик объектлари ва аҳолига, жумладан Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларидаги объектларга зарба бермаслигини таъкидлаган.

«Биз нима қилаётганимизни, вақтинча босиб олинган ҳудудларда ҳарбий иншоотлар, омборлар қаерда борлигини биламиз. Украина ҳарбийлари у ерда режа бўйича ишлайди», — таъкидлаган Зеленский.

Аввалроқ Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирганди. Шунингдек, у Украинадаги урушни тезроқ тугатиш нимага боғлиқлигини айтган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди