Венгрияда об-ҳаво прогнози амалга ошмагани учун синоптиклар ишдан бўшатилди

Венгрия Миллий метеорология агентлиги президенти Корнелию Радикс 22 август куни нотўғри об-ҳаво прогнози туфайли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Today Times Live»

Маълум қилинишича, нотўғри прогноз сабабли Будапештда 20 август куни нишонланадиган Миллий байрамда фейерверклар отиш бекор қилинган. Шу билан бирга, барча бош синоптиклар об-ҳаво даражаси тўғрисида ёлғон маълумот бергани учун ишдан олинган. Улар хавфсизлик учун масъул бўлган тезкор гуруҳни чалғитгани таъкидланган.

Метеорология агентлиги 23 август куни метеорология касбига хос бўлган «ноаниқлик омили»ни келтириб, узр сўраган. «Венгрия давлатининг мингйиллиги» шарафига «Европадаги энг йирик» бўлиши аталган фейерверклар учириш маросими 27 августга кўчирилган.

Аввалроқ Венгрияда Украинадаги уруш сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди