Хоразмда 7 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди

Хоразм вилоятида 2 та шаҳар ва 5 та туман ҳокимлари ҳайфсан жазосини олди. Бу вилоят ҳокимининг 23 август кунги фармойишида белгиланган.

Фото: «Bugun.uz»

Вилоят ҳокими фармойишига кўра, фаолияти давомида «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолининг уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Преиздент фармони ижросини белгиланган муддатда таъминламасдан масъулиятсизликка йўл қўйгани, уй-жой сотиб олиш учун ижобий хулоса олган 92 нафар фуқарога амалий ёрдам бермагани, август ойида субсидия ажратиш муддати ўтиб кетишига йўл қўйгани учун, Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан:

  • Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичга;
  • Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоиловичга;
  • Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевичга;
  • Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичга;
  • Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомовичга;
  • Тупроққалъа тумани ҳокими Салаев Алишер Рўзметовичга;
  • Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар Кенжаевичларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.

Бундан ташқари, ҳокимнинг бошқа бир фармойишига кўра, Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Ачилов Муроджон Азаматовичга ҳам ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев айрим туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан бергани ҳақида хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди