Хорижлик дипломатлар Самарқанддаги халқаро туризм маркази билан танишди

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси вакилларига 24 август куни Самарқанд вилояти, жумладан, янги очилган «Silk Road» туристик маркази тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, дипломатик миссия вакиллари мамлакатда туризм соҳасига доир амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, янги мажмуанинг бутун дунё сайёҳларининг диққатга сазовор масканларидан бирига айланишига ишонч билдирган.

Шу билан бирга, улар Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш ва маданий меросни асрашга доир интилишини доимо қўллаб-қувватлашларини таъкидлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев «Буюк ипак йўли»халқаро туризм марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 23 август куни Самарқандга борганди.

Марказдан ўрин олган «Боқий шаҳар» мажмуаси ҳовлисида самарқандлик нуронийлар, зиёлилар билан самимий суҳбат бўлган. Ушбу иншоотлар хайр-баракали бўлишини, бундай яхшиликлар кўп бўлишини тилаб, дуо қилинган.

Шундан сўнг «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросими бўлган. Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, барчани ушбу қувончли воқеа билан табриклаган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади